Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги масъулларининг хотирасидан «бироз» кўтарилган «Бойликни болаликдан асранг» танлови якунланди
Кейинги йилларда глобаллашаётган дунё аҳли иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққолроқ ҳис эта бошлади. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларини беҳисоб қазиб олиш натижасида глобал исиш рўй бериб, табиий офатлар кўпаймоқда. Энг ёмони, бундан атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига жиддий зарар етмоқда.